Фердинанд: "Моуриньо Погба учун маъсулиятни ўз бўйнига олиши керак"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2018, 18:14
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбани қўллаб-қувватлади.

"МЮ таркибида ўйнасанг, муаммо ҳар доим ҳам кўринавермаслиги мумкин. Бироқ муаммо очиқчасига билиниб турадиган ҳолатлар ҳам бўлади.

Погба "Манчестер Юнайтед" таркибидаги энг яхши футболчи бўлмоқчи. У жамоа билан муваффақиятга эришишни истайди. Уни кичкиналигидан биламан. Жамоа бош мураббийи Поль учун маъсулиятни ўз бўйнига олиши керак" - дейди Фердинанд.

Олдинроқ, Погба Жозе Моуриньо билан жанжаллашиб қолгани хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.bt.com