UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

Фердинанд "Арсенал" футболчисини Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб атади Янгиликлар

Фердинанд "Арсенал" футболчисини Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб атади

Фердинанд турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Арсенал" юлдузларидан бирини мавсумнинг энг самарали ҳаракатланаётган ўйинчиси сифатида кўрсатди.

Жорий футбол мавсумининг биринчи қисмида барчанинг тилидан тушмаган Эрлинг Ҳоланд ўзини қайта кашф эта олмаётган бир паллада собиқ футболчи "тўпчилар" аъзоси Мартин Эдегорни Премьер-лигада бошқалардан яхшироқ ўйнаётганини таъкидлади. Норвегиялик футболчи "Арсенал"да сардор сифатида биринчи йилини ўтказмоқда ва жамоани кутилмаган чемпионлик титули томон етакламоқда. Лондон клуби чемпионат турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"дан 8 очко олдинда бормоқда, улар лигада атиги битта ўйинда мағлубият аламини тотишди. Уларнинг муваффақияти замирида марказий ярим ҳимояда ўйнаётган янги сардор турибди. У якшанба куни Шимолий Лондон дербисида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда иккинчи тўпни киритди ва умумий голлари сонини 8 тага етказди.

24 ёшли футболчининг ўйини шуни кўрсатадики, у йил сўнгида энг яхши футболчи бўлиш учун асосий номзодлардан бири бўлади. "Реал" асосий таркибидан жой олиш учун курашганидан тортиб "Арсенал"да етакчилардан бирига айланишигача бўлган йўлни босиб ўтган футболчини Фердинанд ҳозирдан энг яхши, дея мақтади: 

"Эдегор ақлдан озган. Биласизми, менга Эдегорнинг нимаси ёқади? Унинг саёҳати. У 16 ёшида суперюлдуз эди. "Реал" томонидан сотиб олинганди ва уни ҳамма навбатдаги юлдуз, деб атарди. У ҳаётининг бу қисмисиз ҳозирги болага айлана олмас эди.

Синовлар ва қийинчиликлар бўлди, умидлар ҳам йўқ эмасди. Тўсатдан у ўзини камтар тутиб йўлини ижарада давом этишга қарор қилди.

Ҳозир шуни айтишим мумкинки, у мен учун мавсумнинг энг яхши футболчиси. У Ҳоланд қилган ишни қилди, зўр ўйнади. Агар Ҳоланд яна голлар уришда давом этса, Эдегор ҳозиргидек давом эттирса ва "Арсенал" лигада ғалаба қозонса, у йилнинг энг яхши футболчиси бўлади", – деди Рио Фердинанд.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика