Феллайни коронавирусга чалинди
22 мар 2020 08:53
Янгиликлар
Феллайни коронавирусга чалинди
Хитойнинг “Шаньдунь Лунэн” жамоаси ярим ҳимоячи Маруан Феллайни коронавирусга чалинди, дея хабар бермоқда Sina Sport.
Белгиялик футболчининг таҳлилари мусбат натижа берган. Апрель ойида Хитой чемпионати бошланишига тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Нашр хабарига кўра, Цзинан маъмурияти соғлиқни сақлаш қўмитасининг ахборотида футболчи коронавирус инфекциясига чалинганилиги хабар қилинган.
Айни пайтда футболчи юқумли касалликлар шифохонасида даволаниш учун ётқизилган.
Фикрлар