Феллайни «Арсенал»ни эмас «Манчестер Юнайтед»ни танламоқчи
17 июл 2013 10:43
Янгиликлар
Феллайни «Арсенал»ни эмас «Манчестер Юнайтед»ни танламоқчи
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқиш билдирилаётган "Эвертон" футболчиси Маруан Феллайни Лондонни эмас, Манчестерни танламоқчи, дея хабар бермоқда London Evening Standard.
Унинг ушбу танловига асосий сабаблардан бири сифатида "Эвертон"нинг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес эндиликда Манчестер клубини бошқараётгани кўрсатилмоқда.
Манбанинг хабарларига кўра белгиялик 25 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 23,5 миллион фунтга тенг. Бироқ ҳар икки клуб ҳам ҳали расмий таклиф билан чиқишганича йўқ. Чунки "Арсенал"нинг ҳам, "Ман. Юнайтед"нинг ҳам трансфер бозоридаги асосий нишони "Барселона" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ҳисобланади.Феллайни танловига яна бир муҳим сабаб қилиб унинг уйи айнан Манчестер шахрида эканлиги ҳам кўрсатилмоқда.
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар