Феллайни Алленни юзига ургани учун жазоланмайди
18 ноя 2014 11:23
Янгиликлар
Феллайни Алленни юзига ургани учун жазоланмайди
"Манчестер Юнайтед" ва Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни Уэльсга қарши Евро-2016 саралаш ўйинида рақиб футболчиси Жо Алленга тирсаги билан зарба бергани учун жазоланмайди.
Бу вазиятда ҳакам томонидан хуштак чалинмаган ва ўйин давом этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Феллайни "Манчестер Сити"га қарши баҳсда ҳам дисквалификациядан қочиб қолган. Ўша ўйинда футболчи майдонда ётган Агуэрога тупурганликда айбланган эди.
Фикрлар