Фегули «Фенербахче»га ўтиши мумкин
25 дек 2015 20:25
Янгиликлар
Фегули «Фенербахче»га ўтиши мумкин
«Валенсия» ярим ҳимоячиси Софиан Фегули қишда клубни тарк этиши мумкин.
Унинг Испания клуби билан амалдаги шартномаси 2016 йил ёзида тугайди. Шу боис 1 январдан бошлаб у бошқа клублар билан бемалол музокара ўтказиши мумкин. Фегулига Туркиянинг «Фенербахче» клуби қизиқмоқда. «Валенсия» ёзда футболчини бепулга қўйиб юбормаслик учун январда уни сотишга тайёр.
Олдинроқ жазоирлик ярим ҳимоячига «Интер» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Фикрлар