UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Федерер, Надаль, Жокович қайси футбол клубига мухлислик қилади ёҳуд клубларнинг энг машҳур мухлислари Янгиликлар

Федерер, Надаль, Жокович қайси футбол клубига мухлислик қилади ёҳуд клубларнинг энг машҳур мухлислари

Теглар :  Теннис
Дунёда футболни ёқтирмайдиган инсонлар камчиликни ташкил қилади.

Жаҳоннинг энг машҳур спортчилари ҳам футболнинг шайдоси эканлиги ажабланарли эмас. Сайёрамизнинг энг кучли теннисчилари қайси футбол клубига мухлислик қилишларини биласизми? Биз сизга "Кучли учлик" ва жаҳоннинг энг машҳур теннис юлдузларининг севимли жамоалари номини маълум қиламиз. Рўйхатни ўз рекордларини ўзи янгилаётган теннисчи Рафаэль Надалдан бошлаймиз. 


Рафаэль Надаль (Испания)

Севимли клуби: "Реал Мадрид"

"Катта Дубулға" турнирларининг 21 карра чемпиони, испаниялик Рафаэль Надаль "Реал Мадрид" клуби мухлиси эканлиги кўпчиликка маълум. У болалигидан "Қироллик клуби"нинг ашаддий мухлиси бўлиб келган. Теннисчи "Реал"нинг кўплаб юлдузлари билан яқин дўст. У севимли жамоаси иштирокидаги барча муҳим ўйинларда "Сантяго Бернабэу"дан туриб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, клубдаги дўстлари ҳам Рафани ўйинларини кўллаш учун турнирларга ташриф буюриб туришади. Биргина мисол, "Реал" футболчилари 2019 йилда теннис бўйича Mutua Open турнирида Рафани кортнинг ўзидан қўллаб-қувватлашган. Ўшанда у ерда Лука Модрич, Серхио Рамос, Кейлор Навасни ва хатто афсонавий Роналдони учратиш мумкин эди.


Шунингдек, Криштиано Роналдо "Қироллик клуби"да тўп тепган вақтларида ҳар йили дўстини қўллаш учун кортга ташриф буюрарди. Бундан ташқари Флоринтина Перес ҳам Надалнинг ўйинларини бир неча маротаба аренадан кузатиб борган.

"Реал Мадрид" ва Рафа ўртасидаги илиқ муносабатнинг яна бир исботи сифатида унинг клуб президенти Флорентино Перес билан алоқаларини айтиш мумкин. Флорентино Перес Надални ҳурмат қилишини ва Рафа ҳар доим уни лол қолдиришини таъкидлайди. Перес 2019 йилда келажакда Надаль "Реал Мадрид"нинг президенти бўлишига ишонишини айтган. "Қаймоқранглилар" раҳбари Надални нафақат клубнинг энг яхши элчиларидан бири деб билади, балки уни ўзининг вориси сифатида ҳам кўради: “Мен Надални барча даврларнинг энг яхши испаниялик спортчиси деб биламан. Бунинг сабаби у "Реал Мадрид"га мухлислик қилгани учун эмас унинг хизматлари катта ва ҳурматга лойиқлигида. Мен келажакда Надаль "Реал" президенти бўлишига ишонаман"-деганди Перес.

Шунингдек, Надаль 2011 йилда Мадрид жамоасининг фахрий президенти бўлганди. Орадан бир неча йиллар ўтганидан сўнг Надални балки "Қироллик клуби" президенти сифатида кўрармиз. 


Рожер Федерер (Швейцария)

Севимли клуби...


Материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Федерер, Надаль, Жокович қайси футбол клубига мухлислик қилади ёҳуд клубларнинг энг машҳур мухлислари

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика