UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   21 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  5 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  23 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  14

Файзиев ва Левченко дебютида дуранг. Фарғона дербисидан қизиқарли 10та факт Янгиликлар

Файзиев ва Левченко дебютида дуранг. Фарғона дербисидан қизиқарли 10та факт

Кеча Суперлиганинг 14-тур учрашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий учрашуви Қаршида "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасида кечган бўлса, Яйпанда "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви яъни Фарғона дербиси бўлиб ўтди. Қуйида мазкур баҳсга доир қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

 

Қўқон-1912

Анвар Ҳожимирзаев - 55', Андрей Сидоров - 57', Шоҳназар Норбеков - 86'

Суперлига. 14-тур

02/08/2022, 19:00

3
:
3
Тугади

Нефтчи

Шаҳзод Убайдуллаев - 10', Лутфулла Тўраев - 76', Суннатилла Абдуллажонов - 79'

45'
90'
23'  Иван Йосович
46'  Билол Тошмирзаев (Анвар Ҳожимирзаев)
47'  Ойбек Рустамов
52'  Авазхон Маматхўжаев (Андрей Сидоров)
55'  Анвар Ҳожимирзаев
57'  Андрей Сидоров
57'  Шоҳназар Норбеков
86'  Шоҳназар Норбеков
86'  Санат Шихов
10'  Шаҳзод Убайдуллаев
13'  Лутфулла Тўраев
17'  Аббос Ғуломов
20'  Улуғбек Ҳошимов (Муҳсин Убайдуллаев)
46'  Шаҳзод Убайдуллаев (Иззат Абдуллаев)
46'  Ойбек Қиличев (Аброр Исмоилов)
61'  Андрей Мишченко
76'  Лутфулла Тўраев
76'  Иззат Абдуллаев
79'  Суннатилла Абдуллажонов
79'  Иззат Абдуллаев



1. Виталий Левченко "Нефтчи", Даврон Файзиев "Қўқон-1912" бош мураббийи сифатида дебют қилди. 

2. Кечаги тўқнашув жамоаларнинг Суперлигадаги ўзаро 30 учрашуви бўлди. Устунлик "Нефтчи" томонида 20та ғалаба. 

3. "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" ўртасидаги учрашувда мухлислар 6та гол гувохи бўлишди. Бундай сермаҳсуллик сўнгги бор 2003 йилги мавсумда қайд этилган, ўшанда "Нефтчи" рақибини 6:2 ҳисобида мағлуб этганди. 

4. 3:3 ҳисоби ўзаро ўйинларда илк бор қайд этилди. 



5. Андрей Сидоров Суперлигада охирги маротаба 2021 йилнинг 27 ноябрь куни "Қўқон-1912" таркибида "Навбаҳор" дарвозасига йўл топган. Орадан 8 ой ўтиб у яна "Қўқон-1912" таркибида гол урди.

6. Шоҳназар Норбековдан бу йил ажойиб старт. Ҳужумчи мавсумдаги илк голини биринчи давранинг биринчи турида АГМКга урган эди. Эндиликда қўқонликлар сафида иккинчи давранинг биринчи ўйинида "Нефтчи"га гол урди.

7. Лутфулла Тўраевнинг фаолиятидаги голлари сони 10тадан ошди. У қўқонликлар дарвозасига 11 голини урди. 

8. "Нефтчи" таркибида майдондан Аббос Ғуломов четлатилди. 2019 йилда Суперлигада дебют қилган Аббос Ғуломов фаолиятидаги биринчи қизил карточкани ишлаб олди. 


9. Шаҳзод Убайдуллаев бу йил "Қўқон-1912"га қарши 2та ўйинда ҳам гол уришга эришди.  Ҳужумчи биринчи даврада "Қўқон-1912"га гол уриб "Нефтчи"га илк ғалабани тақдим қилганди. 

10. Учрашувни 1 622 нафар томошабин стадиондан бевосита кузатди. 


Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика