Фавр "Ницца"га қайтди, Гальтье ПСЖга боради

Оқил Абдубарноев
27 июн 2022
Люсьен Фавр "Ницца" бош мураббийи сифатида Кристоф Гальтьени алмаштирди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фавр "Ницца" билан 2016-2018 йилларда ишлаган. У шунингдек, Дортмунднинг "Боруссия", Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" ва "Герта" клубларини ҳам бошқарган.

Маълум бўлишича, Гальтье ПСЖ бош мураббийи лавозимида Маурисио Почеттино ўрнини эгаллайди. Товон пули сифатида "Ницца" тахминан 10 миллион евро олади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ogcnice.com