Фатих Терим: "Бунақаси менда биринчи марта бўлиши"

Tolibjon Qosimov
1 ноя 2013, 16:21
"Галатасарой" бош мураббийи Фотих Терим ўзининг истефоси ҳақида Оммавий Ахборот Воситалари орқали билгани ҳақида ҳайрат билан гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, клуб раҳбариятидан ҳеч ким унга нима учун бундай қарорга келинганини тушунтириб бермади.

"Мени истефога чиқаришганини матбуот орқали билдим. Бунақаси менда биринчи марта юз бериши. Билмадим нима учун клуб раҳбарияти барча муаммолар ҳақида шахсан ўзим билан муҳокама қилишни лозим топмади. Фикримча, "Галатасарой" мен билан хайрлашиш учун шунчаки сабаб топилишини пойлаётган эди", дея Теримнинг сўзларидан Goal.com иқтибос келтирмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net