UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  12 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади Янгиликлар

Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фатининг отаси Бори Фати ўғли билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Фати Испания фуқаролигини олгач, ушбу юрт термаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Аммо Бори ўғлига Португалия термасида ўйнашни маслаҳат бермоқда. Ансу Фати Гвинея Бисауда туғилган. Бу юрт Португалия колонияси ҳисобланиб, 1973 йилда мустақилликка эришган.

“Мен ҳар доим ўғлим Португалия учун ўйнашини орзу қилардим. Ўйлашимча, у ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрган. Аммо ҳозир вазият бироз мураккаблашди.

Биз Португалия футбол федерацияси котиби билан бир неча бор учрашдик. Аммо кейинчалик испанияликлар томонидан бизга босимлар бўлди. Менга ҳаттоки Испания футбол федерацияси президенти ҳам телефон қилди.

Ансу ўзини португалиялик деб ҳис қилади, у ушбу юрт термасида тўп тепиши керак. Ўғлим “Бенфика” футболчиси Умар Эмбало билан кўпроқ мулоқот қилади. Ҳозир ҳаммаси Ансунинг ўз қўлида, сўнгги қарорни у қабул қилади” дея Фатининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola нашри.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика