Фати ЖЧга бормайдиган бўлди

Mirjalol Normatov
9 окт 2019
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати Испаниянинг 17 ёшгача бўлганлар термасига киритилмади.

Шу орқали футболчи 26 октябрдан 17 ноябрга қадар Бразилияда бўладиган ЖЧда иштирок этмайдиган бўлди.

"Фатини чақирмаслигимиз сабаби, у миллий терма савиясига етишиши керак. Тўғри, уни ЖЧга чақирмадик. Бироқ у каттароқ ёшдаги термаларга чақирилади", - деди Испаниянинг 17 ёшгача бўлганлар термаси бош мураббийи Давид Гордо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express