UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  0 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  12 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  9

Фаррух Шотурсунов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўраман" Янгиликлар

Фаррух Шотурсунов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўраман"

"Динамо" жамоаси ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов "CА" сайтига якунланган ва келаётган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Фаррух, ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор" аъзоси эканлигингизни яхши биламиз. Мана бир неча йилдирки Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ижарада тўп сурмоқдасиз. Бу сиз учун қай даражада аҳамиятли?

- Мана икки йилдан буён "Динамо" сафида ҳаракат қилиб келмоқдаман. Бу вақт давомида мана шу клубдан озми-кўпми тажриба тўплай олдим деб ўйлайман. Клубнинг ажойиб мухлислар бор. Самарқандда футбол учун ҳамма нарса етарли лекин айрим сабаблар туфайли бу ерда кучли жамоа ташкил қилиш қийин бўлаяпди деб ўйлайман. "Пахтакор"да рақобатдан қочиб "Динамо"га келганим йўқ. Бу клубда ўз ўйинимни кўрсатиб клубга ҳисса қўшиш учун келган эдим. Буни қай даражада уддалаганимни эса мухлислар баҳосини беради. Бу йил эса аниқ "Динамо"да қола олмайман. 

- "Динамо"да аниқ қола олмасангиз олдингизда бошқа таклифлар борми?

- Ўзимни кучли жамоада синаб кўрмоқчиман. "Динамо"да ўтган мавсум 10 та гол уришга эришган эдим. Бу йил жароҳатлар жуда катта муаммо келтирди. Мавсум бошида майдонга туша олмадим, боз устига жароҳатни яна қайталатиб олдим. Умуман олганда мавсум жуда оғир кечди. Якунланган мавсумдан кўнглим тўлди дея олмайман. Мавсум охириларида эса аввалги спорт формамга қайтиш қийин бўлди. 

- Энди "Динамо"ни сиз учун собиқ жамоанинг деб мурожат этсак бўлади. Собиқ жамоанингиздаги мураббийларни тез-тез алмашиниб туриши натижага таъсир ўтказди деб ўйлайсизми?

- Албатта. "Динамо" мавсум бошида кучли ўйин кўрсатиб келаётган эди. Бунга нафақат мураббийлар алмашиниши балки бошқа сабаблари ҳам бор.  Ҳар бир жамоада мураббий ўзгарса, уша жамоада футболчилар ҳам ўзгариши табиийдир. Мени жамоаси Равшан Акмалович таклиф этган эди ва буни қай даражада оқлаганимни мухлислар баҳолайди. Фурсатдан фойдаланиб Ҳайдаровга миннатдорчилик билдираман. Янги келган мураббийни ўз услуби бор ва унга мос футболчини майдонга қўяди. 

- Бу йилги қишги йиғинни қаерда бошлашни режалаштирмоқдасиз?

- Шартномам "Пахтакор" билан. Яна икки йил қолган. Шу боис йиғинни "Пахтакор"да бошлайман. Кейинги тақдирим эса шундан сўнг маълум бўлади.

- Балки ОЧЛ да иштирок этадиган "Пахтакор" сафида қолиш энг тўғри йўлдир. 

- Бу борада эса якуний фикрни айта олмайман. Ҳар хил вазият бўлади. "Пахтакор"да қолишим ҳам мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика