UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  48 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

Фаррух Шотурсунов: «Локомотив» устидан қозонилган ғалабамиз энг муҳими бўлди» Янгиликлар

Фаррух Шотурсунов: «Локомотив» устидан қозонилган ғалабамиз энг муҳими бўлди»

Мавсумнинг дастлабки қисми ва иккинчи давранинг бошида мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмаган «Динамо» клуби мавсумнинг сўнгги чоракини анча муваффақиятли ўтказмоқда.
Жамоа жадвалнинг сўнгги ўринларидан «қочиш»га улгуриб, сўнгги баҳсда Гулистондан ишончли ғалаба билан қайтиб, йилни турнир жадвали «экватори» - еттиликда ҳам тугатиши мумкин. Сўнгги ўйинларда бўлгани каби, Сирдарёдаги учрашувда ҳам «Динамо»нинг ёш ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов жамоаси ғалабасини таъминлади. Шу боис сўнгги ўйинларда майдонни голсиз тарк этмаётган ҳужумчи билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Фаррух, сизни жорий йил кашфиётларидан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Мухлисларга яхшироқ таништириш учун футболдаги дастлабки қадамларингиз ҳақида маълумот берсангиз…
- Оддий болалардек мен ҳам кўча чангитиб тўп тепардим. Футболга қизиқишим юқори эканлиги боис, дадам мени футбол тўгарагига олиб борганди. 12 ёшимдан эса Чиғатойдаги футбол мактабида таҳсил ола бошладим. У ердан эса 17 ёшимда «Пахтакор» клубига таклиф этилдим. Уч йил давомида бу жамоа ўринбосарлари сафида тўп сурганлигимдан кейин, катта футболга кириб келдим.

- Олий лигадаги дебьютингизни ҳам эслай оласизми?
- Албатта. Шу йил бошида Равшан Акмалович «Қизилқум» клубига таклиф этди. Дебютимни ҳам шу йили нишонладим. Бу «Бухоро»га қарши сафардаги 3-тур ўйинида эди. Афсуски, ўша баҳсда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонаётиб, 4:3 натижасида мағлубиятга учрагандик.

- «Динамо»га келишингиз қандай юз берди?
- Биринчи давра якунланмасидан олдин Равшан Ҳайдаров «Динамо» бош мураббийи сифатида иш бошлади. Давралар оралиғида эса мени ҳам Самарқандга чақирди ва мен «Динамо» билан шартнома имзоладим. Худога шукур, ҳозирда жамоа, мураббийимиз, мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қилаяпман.

- Жамоа иккинчи давра бошланишини омадли ўтказди, деб бўлмайди. Аммо, кейинчалик бирданига барчаси ижобий томонга ўзгариб кетди. Бурилиш нуқтаси нима билан боғлиқ эди, сизнингча?
- 18-турда «Сўғдиёна»га қарши кечган учрашувдан кейин жамоамизда катта бурилиш бўлди деб ўйлайман. Ўз майдонимизда жиззахликлар билан ҳеч кимни қониқтирмаган дуранг натижасини қайд этганимиздан кейин мураббийимиз барчамиз билан алоҳида гаплашиб олди. Ўша ўйинда «Динамо»даги биринчи голимни урдим ва шу билан гол уришни бошладим. Кейин «Бухоро», «Локомотив» сингари кучли рақиблар устидан ғалаба қозондик.

- Олмалиқдаги ўйинда 9-сонияда гол уриб чемпионат рекордини янгиладингиз. Бу қандай юз берди?
- Ўйинни мезбонлар бошлашди ва тўп ҳимоя чизиғида етказилаётганда рақиблар хатога йўл қўйишди. Прессингдан кейин тўпни олиб дарвозага киритдим. Менимача, ҳам орада 10 сония вақт ҳам ўтмаганди.

- Чемпионатнинг сўнгги 6 ўйинида 7 мартаба рақиб дарвозасини ишғол этишга эришдингиз. Бу муваффақиятни нима билан изоҳлаган бўлардингиз?
- Фикримча, «Динамо» ҳозирга келиб юқори спорт формасига кириб борди. Бироқ, афсуски яхши спорт формасида бўлганимизда чемпионат якунланиб қолмоқда. Умуман, голларни киритишимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Қолаверса, Равшан Ҳайдаровнинг ёш футболчиларга имконият бераётганлигини оқлашга интилаяпмиз.

- Якшанба кунги баҳсда сафарда «Гулистон» 0:2 ҳисобида мағлуб этилди. Ўйиндаги икки гол Олий лигадаги илк «дубл»гиз бўлди…

- Бундан жуда хурсанд бўлдим. «Гулистон» лигада қолиш учун бор куч ва имкониятини сарфламоқда. Шу боис ўйиннинг оғир ўтишини кутгандик. Сирдарёликлар гол уриш учун кўп ҳаракат қилишди, биз эса қарши ҳужумда уларни жазолашга интилдик. Якунда эса бизнинг тактикамиз самарали бўлиб чиқди. Иккита гол уриб ишончли ғалаба қозонган бўлсакда, мавсумдаги оғир ўйинлардан бирини ўтказдик.

- Чемпионат якунида мавсумдаги энг муҳим ва оғир баҳс сифатида қайси ўйинни кўрсатган бўлардингиз?

- Фикримча, чемпионлик учун курашаётган «Локомотив» устидан Самарқандда сўнгги сонияларда қозонган ғалабамиз энг муҳими бўлди. Энг қийин ўтган учрашув сифатида ҳам шу баҳсни айтса бўлади. Бутун ўйин давомида ҳимояланиб, вақт кутдик ва сўнгги 90+5-дақиқада гол ургандик. Бу ажойиб ғалаба бўлганди.

- Сўнгги турдаги «Нефтчи»га қарши ўйин билан мавсумни якунлайсизлар. Айтингчи, жорий чемпионатдаги мақсад ва режалар амалга ошдими? Мавсумдан қониқдингизми?
- Ҳали олдинда яна битта ўйин бор. Жума куни Фарғона жамоасини мухлисларимиз қаршисида мағлуб эта олсак мавсумдаги натижамиздан бироз қониқсак бўлади. Умуман, бу йилга мақсадларимга эришаяпман дея оламан. Шу йил Олий лигада фаолият бошлаб, голларим билан мухлисларимиз ишончини оқлашга интилаяпман. Қайсидир маънода мавсумдан қониқаяпман десам бўлади.

- Кейинги йилги режаларингиз қандай?
- Бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Шахсан ўзим кейинги йил ҳам «Динамо»да қолишни истаган бўлардим. Шартномам йил сўнггида якунига етади. Жамоа мени ўз сафида олиб қолишни истаса Самарқандда фаолиятимни давом эттираман.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Маълумотнома:
Фаррух Шотурсунов
Туғилган санаси: 1992 йил, 11 май
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.
Амплуаси: ҳужумчи
Тўп сурган клублари:
«Пахтакор» ўринбосарлари (2010-13)
«Қизилқум» (2013, биринчи давра)
«Динамо» (2013, иккинчи даврадан бошлаб).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика