UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  1 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  37 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди" Янгиликлар

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиси Фаррух Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Андижон" билан учрашувдан олдин кўпчилик "Пахтакор"нинг осон ютишини тахмин қилганди...

- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг бироз бўшашиш кузатилди. Бу - футбол. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Асосийси ғалабани қўлга киритдик. Шунга қарамасдан тўхтаб қолишимиз керак эмас. Турнир жадвалида "Сўғдиёна" билан очколаримиз орасида фарқ кичик. Қолган ўйинларда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Нима учундир пастки ўринлардаги жамоалар қолганларга нисбатан жуда қаттиқ каршилик кўрсата олмоқда. "Андижон" ҳам сўнгги дақиқагача курашди...

- Нафақат "Андижон", балки барча жамоалар бизга қарши бор кучи билан ўйнамоқда. 

-  Олдинлари Жалолиддин Машарипов билан жуда яхши келишиб ўйнар эдингиз. Бироқ ҳозирда олдинги чизиқ вакиллари билан бироз тушунмовчилик кузатилаётгандек...

- Жалол билан 3 йил бирга тўп тепдик. Тўпни қабул қилиб олганимизда қаерга очилишни, қайси жойга тўпни оширишни муаммосиз билар эдик. Ҳозирда эса унинг йўқлиги сезилмоқда. 

- Шу нарса терма жамоамизда ҳам етишмади. Вадим Абрамовнинг сизни олиб кетмагани ҳали ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда...

- Туркманистон билан ўйиндан сўнг Вадим Карленович қолишимни айтганди. Кимни олиб кетиш ёки қолдиришни бош мураббий ҳал қилади. Шунга қараб у натижага жавоб беради. 

- Шота Арвеладзенинг Ўзбекистон терма жамоасига мураббий бўлишига қандай қарайсиз? 

- Шота Юстинович ҳар томонлама яхши инсон ва мураббий. Ҳурматга лойиқ инсон, деб биламан. Футболимизга шундай мураббийлар керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика