UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 3:1  7 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:40Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки". Таркиблар аниқ!  3 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  1 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  12 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  6 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  5 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

Фаррух Сайфиев: "Насаф" чемпионлик учун курашмоқда" Янгиликлар

Фаррух Сайфиев: "Насаф" чемпионлик учун курашмоқда"

Хабарингиз бор "Насаф" жамоасини Рўзиқул Бердиев ўз қўлига олгандан сўнг кўпроқ ёшларга ва ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратиб келмоқда.
 Ушбу эътибор натижасини "Насаф"дан бир қанча иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда. Ана шундай ёш футболчиларидан бири Фаррух Сайфиев айни вақтда "Насаф" таркибида ишончли ҳаракат қилиб келмоқда.

- Фаррух футболга кириб келишингиз ҳақида озгина айтиб ўтсангиз?

 Ўзим Самарқандликман. Шу ерда оддий маҳалла футболида сўнг "Регистон" футбол мактабида машғулотлар олиб борар эди. 2007 йил "Машъал" академиясига ўқишга таклиф этди ва у ерда футболни сир-асрорларини тажрибали мураббийлар қўл-остида ўргандим. Бу ердан сўнг ўйин амалиётига эга бўлиш учун 2010 йилда "Насаф" клуби ёшлар таркибида ўтиб у ерда икки йил давомида ёшлар билан машғлотлар олиб бориб майдонга тушдим. ўтган икки йилдан буён "Насаф" асосий таркибда машғулотлар олиб бориб майдонга тушиб келмоқдаман.

- Олий Лигада дебют учрашувинингизни эслай оласизми ?

Ҳа бу учрашув ўтган мавсум  айнан Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши бўлган эди. Ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Жуда ҳаяжонли учрашув бўлган эди. Биринчидан Самарқанд жамоасига қарши ўйнаган бўлсам , иккинчидан Олий лигада биринчи марта майдонга тушаётган эдим. Яна шуни айтишим мумкинки Олий лигадаги илк голим ҳам "Динамо" жамоаси билан бўлган ўтган даврадаги ўйинда эди.

- Бу мавсумни "Насаф" озгина муоффақиятсиз бошлади ва энди яхшигина кўтарилишга эришди. "Насаф" бу кўтарилишни давом эттира оладими ?

Албатта. "Насаф" чемпионлик учун курашмоқда ва бунинг учун барча имкониятимиз етарли. Мавсум боши озгина омадсиз келган бўлса ҳам мана ҳозир "Насаф" ўз ўрнига аста секин қайтмоқда.

- "Насаф" ни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Кетма-кет оғир ўйинларга тайёр бўлиш мураккаб кечмайдими?

Жамоамиз мураббийи ҳозирда жуда кўплаб ёшларга эътибор қаратмоқда. Таркибимизга қарасак ҳам кўп футболчиларимиз айнан "Насаф" тарбияланувчилари ёки ўринбосарлар таркибида чиққан. Ҳозирда жамоамиз тенг кучли икки таркибга эга ва бу айнан кейинги қийин учрашувларда бизга наф келтиришига шубҳа қилмайман.

- Жамоада ўзингиз учун энг яқин киши сифатида кимни биласиз?

 Барчамиз бир жамоамиз. Ўзим ҳам шахсан кўпчиликимиз билан ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнаганмиз. Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Ботир Қораев, Мақсуд Каримовлар мени доим қўллаб қувватлайди ва хатоларимни кўрсатади. Артур Геворкиянни ҳам алоҳида айтиб ўтган бўлар эдим. Азамат Алланиёзов билан кўпроқ бирга бўламиз. Энг асосийси мен "Насаф" да ўзимга энг яқин киши деб Рўзиқул акани айтиб ўта оламан. У киши нафақат мураббий балки бизга энг яқин киши ҳам бўлиб қолган.

- Ўзингиз кўпроқ қайси жамоага мухлислик қиласиз?

Ҳар доим "Реал Мадрид" га .

- Келажакда ўз олдингизга қўйган мақсад нимадан иборат ва бу йўлда ўзингиз учун нимани муҳим деб биласиз?

Мақсадим кўп ва қайси бирини айтишни ўйлаб қолдим.  "Насаф" билан ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатида катта муоффақиятга эришмоқчимиз. Бу йўлда энг муҳими тинмай меҳнат қилиш ва ҳаракатдир.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика