UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

Фаррух Икромов "Сурхон" дарвозасига урилган голларга батафсил изоҳ берди Янгиликлар

Фаррух Икромов "Сурхон" дарвозасига урилган голларга батафсил изоҳ берди

"Бунёдкор" илк турда сафарда “Сурхон” меҳмони бўлди ва ишончли ғалабага эришди.

Шу куни захирадан майдонга тушган ёш футболчи Фаррух Икромов учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди. Иқтидорли ва келажаги порлоқ ўйинчи термизликлар дарвозасига киритилган учта тўпда ҳам иштирок этди. Икромов "Спорт" каналига берган интервьюсида голларга изох бериб ўтди. 

"Дастлабки тайм доимо қийин кечади. Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам олдинга ўтди, бўш ҳудудлар юзага келди. Ҳаво ҳарорати иссиқ бўлди. Ўзимиз ҳам бунга тайёр эмасдик. Баҳор эмас, ёз фасли бўлиб кетди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун мен ва Расул Йўлдошев майдонга тушдик. 

Кўрсатма қандай бўлганди? Захирада ўтириб ўзимнинг позициямдаги ҳимоячиларни кузатшимни ва майдонга чиқиб ўйинни ўз қўлимга олишимни айтишди. Умумий режамиздан ҳужумкор футбол кўрсатиш ўрин олганди. Мавсум бошланиши, ҳаяжон сабабли ҳеч қайси жамоа дастлабки дақиқалардан очиқ футбол кўрсатмайди.

Учинчи голга келадиган бўлсак, олдимда очиқ ҳудуд борлигини кўрдим ва ўша жойга югурдим. Расул Йўлдошев тўпни узатди. Унинг пасини голга айлантирмасам бўлмасди. Дарвозабонни бошида пайқамадим, кейин кўрдим. Иккинчи киритилган тўпда мен Ҳумоюн Муртазоев орқали ўйнамоқчи эдим. Лекин, жамоадошимнинг ўзи барчасини ҳал қилиб қўйди”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси аъзоси.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика