UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 22:05ЕЧЛ. "Карабоғ" – "Ньюкасл Юнайтед". Таркиблар маълум  3 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  7 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  10 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  27 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  3 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   8 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  10 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2

Фаррух Икромов: "Ҳаммага ҳам бирдек ёқишнинг иложи йўқ" Янгиликлар

Фаррух Икромов: "Ҳаммага ҳам бирдек ёқишнинг иложи йўқ"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"ни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувда жамоанинг тезкор футболчиларидан бири Фаррух Икромов дубль қайд этди ҳамда жамоадошининг битта голига ассистентлик қилди. Якунда футболчи сайтимиз томонидан тур рамзий терма жамоасига киритилди ва 12-турнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз эса Фаррух Икромовнинг фикрларини тингладик.

"Сурхон" яхши жамоа. Лекин шу куни омад биз томонда бўлди, деб ўйлайман. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Қизилқум" билан баҳсдаги мағлубиятдан сўнг очколаримиз ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхши, деб бўлмасди. "Сурхон"ни мағлубиятга учратиб, бу борадаги кўрсаткичларимизни бироз бўлса-да, яхшилаб олдик.

Суперлигада ҳеч бир жамоа осон ўйин бераётгани йўқ. Рақиблар ҳам биз каби астойдил курашмоқда. Ҳар бир жамоа кучли томонидан фойдаланяпти. Навоийдаги мағлубият бизга ва мураббийимизга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Шу боис ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш икки карра юқори эди. 

Ҳар бир футболчи ўйиндан ўйинга ўсиб боради. Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Лекин майдонда имкониятим борича ўйнамоқдаман. Камчиликларимни тўлдиришга ҳаракат қиламан. Хатоларим устида ишлашдан тўхтамайман", – дейди Фаррух Икромов. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика