UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  2 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  5 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Фарруҳ Турдалиев: "Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман" Янгиликлар

Фарруҳ Турдалиев: "Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби етакчи футболчиларидан бири Фарруҳ Турдалиев билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Фарруҳ, айни дамда "Нефтчи" машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Машғулотларимиз карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган холда олиб борилмоқда. Керак бўлса, клубимиз қароргоҳида барча жамоамиз аъзолари қолиб машғулотларни ташкил этмоқдамиз. Клубимиз мураббийлар штаби бизни ҳар учрашувда ғалаба учун тайёрламоқдалар.

Юзага келган танаффус вақтида коронавирус инфекциясига тест топширдик, шукри, барча жамоамиз аъзолари соғлом экан.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоаларнинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?


- Ҳозирча эндигина 3 та тур ўтказдик, шу сабабли қайсидир жамоани алоҳида айтиш қийин. Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган холда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман. Насиб бўлса мавсум якунида Суперлига йўлланмасига эга чиқамиз.



- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Оқ-тепа" билан сафарда кечган учрашувда дуранг, "Динамо" ва "Хоразм" мағлуб этилди. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- Ўтказилган 3 та тур мобайнида рақиблардан устун эканлигимиз яққол кўринди. Буни қайд этилган натижалар ҳам айтиб турибди. Сафарда "Оқ-тепа" билан бўлган учрашувда 5-6 та голли вазиятдан фойдалана олмадик, акс холда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ўйин охиридаги пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқардик.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- Бу саволни клуб раҳбарлари ва мураббийларимизга берганингиз маъқул. Биз қачон ва қаерда бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз, "Нефтчи" номидан фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Бир неча йиллардан бери "Нефтчи" таркибида фаолият олиб борасиз. Қуйидаги дарвозабонлар орасидан қайси бирини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз? Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов, Юрий Цой...


- Бу дарвозабонларнинг ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Ҳар бирининг ўзига хос устун томонлари бўлган, жамоамизнинг кўплаб ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишган.

Бугунги кунда Хислат ака Чилматов бизга мураббийлик қилмоқда, яхши дўстмиз. У кишидан кўп нарсаларни ўрганиб келмоқдаман. Ғайрат ака Ҳасанов билан ака-укадекмиз, кўп гаплашиб турамиз.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?

- Футболдаги вазифам якунига етгунига қадар фақат олға интиламан. Фаолиятимда турли паст-баландликлар бўлди, тан олиш керак. Лекин доим ўз устимда ишлашга, ўсишга интилганман. Русларда "опыт годами" деган ибора бор. Мен ҳам 5-6 йил олдингидан кўра ҳозир бошқача фикрлаяпман. Бежизга бу иборалар айтилмаган.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика