Фарруҳ Икромов "Бунёдкор" машғулотларига қайтди

Narzulla Saydullayev
6 фев 2022
Футболчи ҳозирда якка тартибда машқ қилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Фарруҳ Икромов 2021 йилнинг 5 сентябрь куни ўтказилган Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди. Шундан сўнг, футболчимиз Италия пойтахти Римдаги "Вилла Стюарт" клиникасида профессор Мариани томонидан муваффақиятли операция қилинганди. 

Бунёдкор клубининг Туркияда ўтказган бугунги машғулотларида Фарруҳ Икромов кўриниш берди. Футболчи ҳозирда якка тартибда машғулотлар ўтказмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати