UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  0 18:26Суперлига. "Динамо" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  1 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  3 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  3 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:2 (Матнли трансляция)   34 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  2 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  37 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  4

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман Янгиликлар

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман

Кеча Германиядан қайтиб келган Фарҳод Тожиевдан соғлиғини билиш мақсадида у билан боғландик.
"Ўзимни анча яхши ҳис этяпман. Аввало "Локомотив" раҳбарларига ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Оғир жароҳат олишимга қарамай, менга жамоанинг тўлақонли аъзоси сифатида қарадилар ва маошимни ўз вақтида бериб бордилар. Ундан ташқари икки маротаба Германияда бўлиб қайтдим. Барча харажатларни клуб ўз зиммасига олди. Бу эса менга қўшимча куч бўлди ва улар олдидаги вазифамни адо этиш учун тезроқ соғайишга ҳаракат қилдим. 2 ҳафтадан кейин югуришни бошлайман. 20 декабрдан кейин эса тўлиқ жамоа машғулотларида иштирок этишим мумкин", - дейди Тожиевларнинг кенжаси.

- Соғайиш жараёнида муаммолар бўлмадими?
- Аслида 1 ҳафта аввал қайтишим керак эди. Лекин ҳа деганда аҳволим ўнгланавермагач, шифокорлар яна бир бор жиддий кўрикдан ўтказдилар. Кейин ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Оёғимдаги оғриқ ҳам йўқолди. Ўйлайманки, янги мавсумнинг илк ўйинларигача тайёр бўламан.

- ОЧЛда катта эҳтимол билан 1+2 йўлланмасига эга бўляпмиз...
- Йўғ-е? Унда биздан икка карра яхши тайёргарлик кўриш талаб қилинар экан. Гарчанд "Локомотив" билан шартномам якунига етган бўлса-да, бу жамоа раҳбариятининг олдида яхши ўйинларим билан жавоб қайтаришим керак. Улар оғир дамларда мени ташлаб қўйишмади. Шунинг учун бошқа жамоа ҳақида ўйламасдан, "Локомотив"ни ОЧЛ гуруҳ ўйинларига олиб чиқиш учун меҳнат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика