

- "Бунёдкор"га қарши ўйин биз учун жуда оғир бўлди. Чунки меҳмонда ўйнадик. Мавсум биз учун яхши бошланмади. "Олмалиқ" ҳали бу каби старт олмаганди. Айни пайтда "Олмалиқ" жуда қийин аҳволда. "Бунёдкор"га қарши ўйинда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қилдик. Лекин ҳимоядаги жуда қўпол хатоларимиз бизга панд берди. Ҳимоячиларимизни айбламоқчи эмасман-у, аммо уларни бугун ўйнашди деб ҳам айтолмайман. Ўйинимиз умуман қовушмади. Жамоамизга нима бўлганини тушунолмадик. Натижа қониқарли бўлмагани учун фақатгина ўзимиз айбдормиз. Кейинги баҳсда "Навбаҳор"га қарши тўп тепамиз ва яхши натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.



