UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Фарҳод Нишонов: "Ўйин натижасидан кўнглим тўлмади, бу ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Ўйин натижасидан кўнглим тўлмади, бу ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Эронга қарши баҳсдан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— Бугунги ўйин ҳақида

— Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилгандик, шу сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Ўйин натижасидан кўнглим тўлмади, бу ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик.

— Чорак финалдаги рақибга тайёргарлик ҳақида

— Кейинги босқичда бизга ким рақиб бўлиши эртага маълум бўлади. Эртага рақибимиз ким бўлишини билгач, шунга қараб режа бўйича тайёргарлик кўрамиз.

— Ўринбоевнинг иккинчи бўлимда қўшилиши ҳақида

— Ўринбоевда кичик жароҳат бор эди ва шу сабабли асосий таркибда майдонга туширмадик. Кейинги босқичга қадар тўлиқ тикланишини режа қилгандик.

— Эрон ҳақида

— Уларга омад тилайман, яхши жамоа. Биз кутгандек қаршилик кўрсатди. Ўзининг имкониятини кутди ва ундан фойдаланди.


U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика