UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  3 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  9 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик. Голлардан кейин охирги 10 дақиқани яхши ўтказа олмадик. Сабабларини ўрганиб чиқамиз. Чунки охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди. 80-85 дақиқа яхши футбол кўрсатдик деб ўйлайман.

- Демак ўйиндан-ўйинга ўзгариш бўлаяпти, шундайми?

- Албатта ўзгариш бўлаяпти. Чемпионат доирасида ютаяпмиз, ютқазаяпмиз ҳам. Муҳими, футболчилар майдонда биз томондан берилган кўрсатмаларни бажариб бера олишаяпти. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, биз мавсум ўрталарида кучли жамоаларга ҳам муносиб рақобатбардош жамоага айланамиз.

- Кубок баҳсларидаги мақсад қандай?

- Кубок ва чемпионат учрашувларига, ҳар бир ўйинда йигитларда ғолиблик руҳиятини шаклантириш боришимиз керак. Болалар футболидан катта футболга босқичма-босқич футболчиларни тайёрлаб боришимиз керак. Ҳозир ўтиш ёшида ёш футболчилар бир хил ўйин намойиш этиб боришлари қийин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика