UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  8 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4

Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик MobiUZ" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Айрим вазиятларда тўпни қабул қилиш ва узатмаларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Якунловчи зарбаларда ҳам камчиликларимиз бор. Футболда гол урмасанг, 3 очко бермайди. Буни устида ишлаймиз.

- Жамоангиз кубок учрашувларида кучли жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатганди. Про лиганинг сўнги турларида бир оз қийналаётгандек. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо борми?

- Йўқ, жисмоний ҳолатимиз жойида. Таркибда йўқотишлар бор. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячимиз бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Кубок ўйинларида оптимал таркибда эдик.

- Жамоа захирасидан кўнглингиз тўладими?

- Йўқ, захирамиз кўнгилдагидек эмас. Биз ўзимиз истаган футболчиларни ололмай қолганмиз. Ҳозир шу боисдан қийинчиликларга учрадик. Биринчи даврадан сўнг жамоа таркибини 70 фоизга ўзгартирамиз. Ўзгартирмасак, натижа бўлиши қийин экан. 

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Футболчига танаффус вақтида айтгандик, сариқ карточкаси бор бўлгани учун эҳтиёткор бўлишини сўрадик. Бироқ у барибир иккинчи карточкани олди ва четлатилди. Бу борада ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика