

- Қийин учрашувни ўтказдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ мағлубиятга учрадик. Ваҳоланки, дурангга лойиқ ўйин кўрсатгандик. Омадимиз келмади, десам муболаға бўлмайди.
Олий лигада қолиш учун етарлича имкониятимиз бор. Бунинг учун аввало ўз ўйинларимизда ғалаба қозонсак бўлди. Шунда рақибларнинг натижаларига боғланиб қолмаймиз. Ҳозир жамоанинг асосий мақсади шу. Раҳбарият, мураббийлар штаби ва футболчилар "Обод"ни олий лигада олиб қолиш учун меҳнат қилмоқда. Ўйлайманки, буни уддалай оламиз. Чунки бу уддалаб бўлмайдиган вазифа эмас", - дейди Мираҳматов.
"Обод" матбуот хизмати



