Фарҳод Абдурасулов: “Мақсад - олий лигага чиқиш”

Tolibjon Qosimov
21 фев 2014, 15:59
Бугун Ўзбекистон Биринчилиги ва кубогига қуръа ташланди. Қуръа ташлаш маросими якунига етгач, Тошкентнинг “Оқтепа” жамоаси бошлиғи Фарҳод Абдурасуловнинг фикрлари билан қизиқдик.
-  Қуръа ҳақида фикрингиз?

-  Умуман олганда, қуръа натижаларидан норози эмасман, ҳар ҳолда қуръа биз учун ноқулай келмади. Биринчиликни “Бунёдкор-2” ва “Обод” жамоаларига қарши сафардаги баҳслар билан бошласак, Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичида “НБУ-Осиё” билан беллашамиз.

-  Кубокнинг 1-босқичидан ўтиб олсангиз, кейинги рақиб “Машъал” бўлади.

-  Ҳар қандай ҳолатда ҳам ортга қайтиш йўқ, фақат олға! Муборакликларга етарлича қаршилик қила оламиз. Ўтган мавсум бу жамоани ўз уйимизда мағлуб этганмиз.

-  Бу йил жамоа олдига қандай вазифа қўйилади?

-  “Оқ-тепа” олдига қўйиладиган асосий вазифа - олий лигага чиқиш. Бунинг учун бизда барча шароит етарли. Кубок баҳсларида ҳам имкон қадар яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда таркибнинг асосий қисмида ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз, янги ўйинчиларни жалб қилдик. Бундан ташқари, бош мураббийликка Александр Мочиновни таклиф қилдик.

Толибжон Қосимов суғбатлашди


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›