Фарҳод Абдуллаев Тожикистонда, кейин Ливан ва Қатарга боради
25 мар 2014 17:00
Янгиликлар
Фарҳод Абдуллаев Тожикистонда, кейин Ливан ва Қатарга боради
Нафақат Ўзбекистондаги, балки Марказий Осиёдаги ягона ФИФА ва ОФК назоратчиси Фарҳод Абдуллаев шу кунларда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.
Ҳамюртимиз тожикистонлик ҳакамларга семинар ўтяпти.
Абдуллаев 29 март куни Душанбедан тўғри Дубайга учади ва у ердан Ливан пойтахти Байрут шаҳрига етиб боради. ФИФА инструктори Байрутда суриялик рефери Ферас Тавилнинг ўйинни бошқаришини кузатади ва ОФКга ўз таассуротларини ёзма тарзда тақдим этади.
Шундан сўнг, Фарҳод Абдуллаев 31 март куни Доҳа шаҳрига йўл олади. Юртдошимиз ОЧЛ гуруҳ босқич 4-тури доирасидаги Қатарнинг “Ал Райян” ҳамда Саудия Арабистонинг “Ал Шабаб” жамоалари ўртасидаги ўйинда Тан Хай бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар ҳаракатини назорат қилади.
Фарҳод Абдуллаевнинг бизга маълум қилишча, у жорий йилдан Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Афғонистон ва Покистон мамлакатлари ҳакамларига ФИФА томонидан куратор этиб тайинланган.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар