UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  36 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Фарғонада халқаро турнир бошланди Янгиликлар

Фарғонада халқаро турнир бошланди

Фарғонада “Фарғона водийси кубоги” II анъанавий халқаро футбол мусобақаси бошланди.

Ушбу мусобақанинг дастлабкиси 2018 йилда Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида ўтказилган эди. Фарғона водийси жамоаларининг бу йилги баҳсларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда. 19-21 октябрь кунлари ўтказиладиган турнир давомида уста жамоалар билан бир қаторда ёшлар жамоалари ҳам ўзаро баҳслашадилар. Турнирда Қирғизистон Республикасидан Баткен, Ош вилоятлари, Тожикистон Республикасидан Суғд вилояти ва мамлакатимиздан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари жамоалари иштирок этмоқдалар.

Кеча қардош Республикалардан келган футболчилар давлатимиз чегара постларида тантанали, байрамона тарзда кутиб олиндилар. Кечанинг ўзидаёқ юртимиз вакиллари ўйинларга киришдилар. Унда усталар жамоасидан “Нефтчи” Андижоннинг “ЎзТонгХонКо” жамоасини 2:0 ҳисобида, ёшлар ўртасидаги ўйинларда эса фарғоналик ёшлар андижонлик тенгқурларини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Шунингдек, кеча қўшни Республикалардан келган ёш футболчиларга Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларига экскурсия ташкил этилди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика