
Беш кун давом этадиган семинарда Фарғона вилоятидаги мураббийлар иштирок этмоқда. Семинарлар ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан олиб борилади. Ўқув жараёнига Фарғона Футбол Федерацияси етакчи мутахассис Файзиев Ҳакимжон координаторлик қилмоқда.
Семинар қатнашчилари ўқув курслари давомида тегишли тақдимотлар билан танишади ва ҳар бир тақдимотдан кейин муҳокама ва дебатлар ўтказилади. Ўқув дастури назарий ва амалий машғулотлар ёрдамида ўтказилади.