UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  8 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  17 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  3 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  6 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  8 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  11 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  2 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10

Финал олди стадиондамиз, тақиқлар йўқ эмас! Янгиликлар

Финал олди стадиондамиз, тақиқлар йўқ эмас!

Ўзбекистон кубоги финали доирасида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари бош соврин учун курашишади.

Айни пайтда ижодий гуруҳимиз билан "Истиқлол" стадионидамиз. Мухлисларга қайноқ ва қизиқарли хабарларни етказиш учун стадионга анча олдин етиб келдик. Аммо ЎФА ва ПФЛ ходимлари ўйингача бўлган жараёнларни суратга олишни тақиқлаб қўйишди.

ПФЛ матбуот хизмати эса соат 13:00дан бошлаб ОАВ ходимлари стадиондан туриб бемалол ишлаши мумкинлиги ҳақида расман эълон қилди. Айни пайтда Фарғонада у қадар совуқ эмас, лекин шамол қўзғалди. Интернетдаги об-ҳаво маълумотига кўра, соат 13:00дан бошлаб ёмғир томчилаш эҳтимоли бор.

Финал иштирокчилари, яъни АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўйинга 1,5 соат қолганида стадионга ташриф буюриши кўзда тутилган. Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириладиган кубокни ҳозирча кўрганимиз йўқ. Қолаверса, ғолибга совринни ким топшириши ҳам бизга маълум эмас. Одатда финалдан олдинги матбуот анжуманида кубок столда туради. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари айнан кубок олдида учрашувдан олдин ўз фикрларини билдиришади одатда. Лекин кечаги матбуот анжуманида кубок мураббий ва футболчилар олдига келтирилмади. 

Бизга фақат Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириладиган соврин стадионда экани маълум қилинди. Стадиондаги трибуналарда айни пайтда "Пахтакор" томонидан келтирилган бир неча юзлаб сариқ рангли футболкалар қўйиб чиқилмоқда. "Пахтакор" финалга ўзгача руҳда тайёрланган.

Қизиғи, АГМК жамоасининг асосий рангги ҳам сариқ. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бугунги финалда "Пахтакор" мухлислари жой оладиган трибуналарнинг анъанавий ранггига безашидан АГМК клуби ҳам ютқазмайди.


П.С: Ҳар қандай финал ўйинлари, у мамлакат кубоги бўладими ёки Қитъа мусобақаси. Медиа марказлар соат 9:00дан ишга тушади ва ОАВ вакиллари стадион ҳудудида эркин ишлаш имкониятига эга бўладилар. Фақат бизнинг ПФЛда эмас.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика