UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  0 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

Фарғонада 7та ёш тоифасидаги Республика биринчилигининг финали бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада 7та ёш тоифасидаги Республика биринчилигининг финали бўлиб ўтди

Теглар :  ЎФА
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида Фарғонада еттита ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич ўйинлари старт олиб, 2005 йилда туғилган болалар иштирокидаги мусобақанинг биринчи минтақавий босқичи якунига етган эди.

Унга кўра, биринчи босқич ғолиблари “Нефтчи” ФМ (Фарғона), Тошлоқ тумани, Қўқон БЎСМ-2 ва “Кимёгар” (Қўқон) жамоалари финал босқичига йўлланма олишган эди. 20 март куни ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Ярим финалда ғалаба қозонган “Нефтчи” ФМ ва Қўқон БЎСМ-2 жамоалари 21 март куни мусобақа ғолиблиги учун майдонга тушишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган “Нефтчи” футбол мактабининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ғолиб чиққан жамоа ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Болалар лигаси
2005 йилда туғилганлар ўртасида

Ярим финал
“Тошлоқ” – “Қўқон БЎСМ-2” – 2:2 (пен – 3:4)
“Нефтчи ФМ” – “Кимёгар” (Қўқон) – 4:0

Финал
“Нефтчи ФМ” - “Қўқон БЎСМ-2” – 6:1

Қолган ёшдаги болалар ўртасидаги мусобақаларга ҳам қизғин давом этмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика