UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  1 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  1 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  9 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  16 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  3 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4

Фарғона вилояти хокими “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

Фарғона вилояти хокими “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашди

Эртанги кун Қўқон шаҳри учун катта футбол байрами ҳисобланади.

“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ярим финал ўйинида, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. 

Ушбу ўйиндан олдин Фарғона вилояти хокими Хайрулла Хайитбоевич Бозоров ҳамда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Аъзамович Усмоновлар “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашдилар. Учрашувда вилоят хокими сўз олиб, жумладан шундай дедилар.

- Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Бу мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , яъни сизлар жуда чиройли ўйин кўрсатиб, яхши натижаларни қайд этиб барчамизни хурсанд қилдингиз. Бунинг учун клуб раҳбарларига, мураббийлар штабига ҳамда барча футболчиларга ўзимни чексиз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Футбол шундай ўйинки, бу ўйиндаги натижа бутун халқнинг кайфиятини белгилаб беради. Сизлар ғалаба қозонсангиз Қўқонда ва бутун вилоятимизда байрам бўлади. 

Эртага “Қўқон-1912” жамоаси учун жуда муҳим кун. Эртанги “Пахтакор” билан бўладиган ярим финал ўйинини “йил ўйини” деб атасак хато бўлмайди. Эртага сизлар Қўқон футболи тарихига ўз номингизни зарҳал харфлар билан ёзиб қўядиган кун. Мен сизларга ишонаман, сизлар Ўзбекистон кубогининг финалига чиқишни уддалайсиз. Биз сизлар билан Наманганга боришни истаймиз. Намангандаги стадионга бутун Қўқон ҳалқи боради. Биз Наманганда байрам қилишни истаймиз. Такрор айтаман бу иш сизларни қўлингиздан келади. 

Ҳурматли футболчилар эртага майдонда бор куч ва маҳоратингизни сарфлаб, бор вужудингиз билан ғалаба учун ҳаракат қилинг. Биз сизларни меҳнатингизни қадрлаймиз. Сизларга финал йўлида омад, куч-қувват ҳамда соғлик тилайман, - деди Х.Х.Бозоров.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика