UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  42 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  9 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Фарғона вилояти Иккинчи лигаси ғолиби аниқланди Янгиликлар

Фарғона вилояти Иккинчи лигаси ғолиби аниқланди

Бугун Фарғона шаҳрида катта футбол байрами ҳукмронлик қилди. Мухташам "Истиқлол" стадионида Фарғона вилояти иккинчи лигасининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

"Айтиш жоизки, финал учрашувига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси юқори савияда тайёргарлик кўрди ва вилоят биринчилиги финали аъло даражада ўтказилди. 

Финалгача босиб ўтилган йўл

Бу йилги Иккинчи лига баҳслари ҳам худди олдинги йиллардаги каби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳал қилувчи учрашувга Олтиариқнинг “Дўстлик” ва Қувасойнинг “Цементчи” клублари етиб келишди. 

Ушбу жамоалар 2-лига баҳсларини ҳам юқори савияда ўтказиб, ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритишганди. Шунинг учун финалга бўлган қизиқиш юқори эди.

Яна ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Цементчи” клуби ҳам секин-аста ўз мавқейини тиклаб бормоқда. Жамоанинг ўзагини ёшлар ташкил этган бўлса-да, қувасойликлар финалга жиддий тайёргарлик кўришганди. Финалда Олтиариқнинг "Дўстлик" жамоаси ғалаба қозониб, якунда вилоят чемпионлигини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Ахмедов, Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, "Нефтчи" футбол жамоаси рахбари Зоҳиджон Ғофуров ва "Нефтчи" футбол клуби мураббийи Шерзодбек Ҳакимов иштирок этишди.

Ўйиндан кейин ташкил этилган тақдирлаш маросими ҳам катта байрамга айланиб кетди. “Дўстлик” жамоаси аъзоларига вилоят чемпионлиги муносабати билан кубок ва олтин медаллар топширилган бўлса, “Цементчи” вакилларига 2 ўрин учун таёрланган диплом ва кумуш медаллар тантанали равишда тақдим этилди", – дея хабар берди Фарғона футбол ассоциацияси.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика