UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  3 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Қўқон-1912"да "камбек", "Нефтчи"лар баҳсида еттита гол урилди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Қўқон-1912"да "камбек", "Нефтчи"лар баҳсида еттита гол урилди

Бугун "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

"Қўқон-1912"да "камбек"

Чорак финалда Андижон вилоятининг "УзТонгХо" жамоасига тўқнаш келган "Қўқон-1912-1" вакиллари учрашувда "камбек"ни амалга оширишди. Дастлаб ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборган қўқонликлар учрашувнинг сўнги дақиқаларида Мурод Холмухаммедов, Отабек Хайдаров ва Бек Абдуллаевларнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Чорак финал
“Қўқон-1912-1” – “Ўз Тонг Хо” – 3:2
Голлар:
Акмал Йўлдошев (58,66) Мурод Холмуҳаммедов (80), Отабек Ҳайдаров(90), Бек Абдуллаев (90+1)
«Қўқон-1912-1»: 30. Ботирали Эргашев, 9. Зоҳид Абдуллаев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Шоҳназар Норбеков, 13. Бобур Акбаров, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 21. Иван Йосович, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Суҳроб Нуруллоев.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5. Шодиёр Ҳожиматов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Бек Абдуллаев,22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов,71. Отабек Ҳайдаров.

“ЎзТонгХо”: 1. Азизбек Абубакиров, 2. Абдураҳмон Комилов, 7. Акмал Йўлдашев, 9. Шокир Одилжонов, 10. Дилшод Жўрабоев, 13. Валилилло Тошхўжаев, 15. Ильдар Маматказин, 23. Фаррух Бекмуродов, 30. Артур Маматказин, 42. Аҳрор Ўткамов, 44. Аброр Комилов.

"Нефтчи"лар баҳсида еттита гол урилди

Мусобақанинг чорак финалидаёқ тўқнаш келиб қолган "Нефтчи-1" ва "Нефтчи-2" жамоалари баҳсида дарвозаларга жами 7 та гол киритилди. Қизиқарли ўтган учрашув 4:3 ҳисобида "Нефтчи-1" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

"Нефтчи-1" - "Нефтчи-2" 4:3

"Нефтчи-1": Хуршид Мухаммадов,Отабек Зокиров, Дурбек Камолов, Абдужалил Маназаров, Жамшид Тўхтахўжаев, Идрис Бикмайкин, Асилбек Ғойибжонов, Бобурбек Исроилов, Элдор Эргашев, Шохжаҳон Рўзиматов, Жамшид Тўрақулов.
Заҳира: Фаррух Турдиалиев, Дилшод Умрзақов, Ислом Тошпўлатов.

"Нефтчи-2": Шуҳрат Рахмонов, Миржамол Неъматов, Шохжаҳон Қиличев, Санжар Зокиров, Достон Тошматов, Исломбек Каримов, Алишер Абдувоҳидов, Жавоҳир Расулов, Мухаммадазиз Обиджонов, Достонбек Бобожонов, Жамшид Қобулов.
Заҳира: Шерзод Абдураимов, Диёрбек Ирматов

"Турон пенальтилар сериясида ғолиб"

Андижоннинг "Андижон-2" ва Яйпаннинг "Турон" жамоаси тўқнаш келган учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмаганлиги туфайли мусобақа регламентига кўра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотереясида эса "Турон" ғалаба қозонди.

"Турон" - "Андижон-2" 0:0. Пенальтилар бўйича: 10:9

"Турон": Акмал Ортиқов, Шохрухбек Холматов, Исмоилжон Охунжонов, Абдулазиз Абдурашидов, Ғолиб Сарибоев, Ойбек Ахматов, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Соҳибов, Дониёр Исмоилов, Хуршид Асқаралиев, Мухаммадкомил Низомов.
Заҳира: Мирзохид Жалилов, Билолиддин Тошмирзаев, Достон Мелиқўзиев, Асилбек Қаюмов, Иброхим Ахмадхонов, Аюбхон Исақов, Ахлиддин Файзиев, Отабек Миралиев.

"Андижон-2": Зухриддин Қаххоров, Озодбек Қаххоров, Дониёр Абдубаннопов, Иззатилла Абдулхақов, Фарходбек Болтабоев, Оятилло Собиров, Машхурбек Мирзаев, Саидбек Мирсултонов, Шохрух Рахмиддинов, Мухаммадали Турсунов, Абдухалил Абдурахимов
Заҳира: Мухаммадсолиҳ Убайдуллаев, Диёрбек Каримбердиев, Асадбек Хакимов, Пўлат Шарипов, Ахмадулло Муқимжонов, Ҳикматулло Неъматжонов, Отабек Мўминов, Бекзод Бурхонов, Мухаммад Умаров

Қувасойда кечган баҳсда "Истиқлол" ғалаба қозонди.

Чорак финал яна бир учрашуви Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Қувасойнинг "Цементчи" ва Фарғонанинг "Истиқлол" жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган беллашув "Истиқлол" жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

"Истиқлол" - "Цементчи" 3:1
Голлар:
Элёр Мўйдинов (0:1), Жасурбек Эрмаматов (1:1), Элёр Мамасолиев (1:2), Элёр Акбаров (1:3)

Мусобақанинг ярим финалида қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
"Қўқон 1912-1"-"Нефтчи-1"
"Истиқлол" - "Турон"

Маълумот учун, ярим финал баҳслари эртага 6 февраль куни бўлиб ўтади.


Бекзод Толибов тайёрлади.








Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика