UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  2 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  39 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

“Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017” кундалиги: Олтинчи кун Янгиликлар

“Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017” кундалиги: Олтинчи кун

Фарғонада давом этаётган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасида тобора қизғин палласига кириб бормоқда.
Кеча мусобақада учта ўйин ўтказилди.

 

ГОЛЛАРГА БОЙ ЎЙИН

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ҳам ниҳоят, мусобақада ғалаба қозонди. Кеча наманганликлар биринчи лига вакили – “Ўз Донг Жу”га қарши майдонга тушди. Голларга бой бўлган учрашувда “Навбаҳор” футболчилари 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди.

“А” гуруҳи

3-тур

“Ўз Донг Жу” – “Навбаҳор” – 2:3

 

3-турдан кейинги вазият:

Истиқлол 3 2 1 0 5-3 7
Нефтчи-1 2 1 1 0 5-3 4
Навбаҳор 2 1 0 1 3-3 3
Ўз Донг Жу 3 0 0 3 6-10 0

 

"ҚЎҚОН-1912" ДАН ЙИРИК ҒАЛАБА

Нўъмон Ҳасанов шогирдлари учун навбатдаги тур ўйини муваффақиятли бўлди. “Қўқон-1912-1” жамоаси Қувасойнинг “Цементчи-1” жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган футболчиларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

41-дақиқада Филип Райевац дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол этди ва ҳисобни очди. Сербиялик ҳужумчи ўтган учярашувда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди.

48-дақиқада Суҳроб Бердиев пенальтидан гол уриб ҳисобни оширди.

Ўйин якунланиши арафасида Андрей Сидиров боши билан қувасойликлар дарвозасини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик куринишга олиб келди.

Шундай қилиб, жамоамиз мусобақадаги йирик ғалабасини қўлга киритди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув голларга бой бўлди. “Машъал-1” жамоаси биринчи лига вакили – “Норин” дарвозасига олтита тўп киритди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“Б” гуруҳи

3-тур

“Қўқон-1912-1” – “Цементчи-1” – 3:0 (1:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.

Голлар: Филип Райевац-41, Суҳроб Бердиев-48, Андрей Сидиров-88.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов 7. Жамшид Ҳасанов (17. Андрей Сидиров-63), 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов 11. Никола Валентич (19. Аваз Маматхўжаев-60), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-57), 23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац, 29. Суҳроб Бердиев (75. Иброҳим Раҳимов-66), 31. Дарко Гожкович.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 90. Ориф Мамажонов, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Цементчи-1”: 16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Ёқубов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 4. Раҳматулло Мелибоев (18. Ислом Каримов-61), 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 7. Даврон Исақов, 9. Сарвар Сотиволдиев, 10. Элёр Акбаров (15. Нурлибек Таласбаев-54), 13. Умид Матмусаев (19. Фехруз Салоҳиддинов-57), 27. Даврон Маматов.

Захира: 1. Дилмурод Мамаюсупов, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 17. Амирхон Иброҳимов, 20. Асрор Раҳмонов.

“Норин” – “Машъал-1” – 1:6

 

3-турдан кейинги ҳолат:

Машъал-1 3 2 0 1 9-3 6
Қўқон-1912-1 2 1 1 0 4-1 4
Андижон 2 1 1 0 2-1 4
Норин 2 1 0 1 2-6 3
Цементчи-1 3 0 0 3 1-7 0

 

 

ЁШЛАРИМИЗ УЧУН МУҲИМ ЎЙИН

Бугун ёшларимиз муҳим ўйинда майдонга тушишади. Ўтган турда “Машъал-2”га ютқазиб қўйган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари бугун гуруҳимиз пешқадамига айланиб қолган “ФарДУ” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Фарғона давлат университети спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат соат 11:00да бошланади.

 

Бугунги ўйинлар анонси:

“С” гуруҳи

4-тур

1 февраль

Нефтчи-2 – Фаровон соат 11:00 Нефтчи СК

Ёзёвон лочинлари – Баркамол авлод соат 14:30 Нефтчи СК

 

“Д” гуруҳи

4-тур

1 февраль

Қўқон-1912-2 – ФарДУ соат 11:00 ФарДУ СМ

Цементчи-2 – Сирдарё соат 14:30 Нефтчи ФМ

Машъал-2 – Ўз Тонг Хонг Ко соат 14:30 ФарДУ СМ

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика