Фарғона ҳоким кубоги. Финални Кападзе бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
4 фев 2015, 15:18
Фарғона ҳоким кубоги эртага, 5 февраль куни якунига етади.
Финалда мухлислар олий лига жамоаларининг тўқнашувига гувоҳ бўлади. “А” гуруҳи пешқадами бўлган “Нефтчи-1” “В” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган “Қўқон-1912-1” билан куч синашади.

Мазкур учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Унга кўра финалда Равшан Кападзе ишлайди. Қанотларда Анвар Ўринов (Тошлоқ) ва Шохруҳ Аъзамов (Фарғона) лайнсменлик вазифасини ўтаб беради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia