UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  3 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23

Фарғона ҳоким кубоги. “Цементчи” - учинчи ўрин соҳиби Янгиликлар

Фарғона ҳоким кубоги. “Цементчи” - учинчи ўрин соҳиби

Фарғона шаҳрида ўтказилган ҳоким кубоги турнири бугун якунига етади.
“А” ва “В” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар мусобақа регламентига кўра, 3-ўрин учун кураш олиб борди.

Биринчи лига дебютантлари “Ёзёвон-лочинлари” ва “Цементчи” жамоалари ўртасида кечган баҳс кутилганидек қизқарли ва муросасиз руҳ остида ўтди.

Тенг курашлар остида ўтган бахсда биринчи лига тоифасида тажрибали ўйинчиларга эга бўлган қувасойликлар зафар қучди. Гарчи ёзёвонликлар таркиби асосан маҳаллий ёшлардан ташкил топган бўлсада, улар осонликча мағлуб бўлишни истамади ва бутун ўйин давомида рақибини саросимада ушлаб турди.

Ўйинда илк голни “Ёзёвон-лочинлари” футболчиси ургани ҳам сўзимизга исбот бўлса ажаб эмас. Зоҳид Исмоилов 36-дақиқада имкониятдан унумли фойдаланди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Шариф Мирзаев жарима майдонида юза келган пала-партишликни гол билан якунлади. Бундан руҳланган “Цементчи” футболчилари икки дақиқа ўтар-ўтмас ҳисобда олдинга чиқиб олди. Чап қанот ярим ҳимоясида тезкор харакатлари билан ажралиб турган Рустам Абдуҳамидов аниқ зарбаси билан жамоасининг иккинчи голини киритди.

Танаффус вақтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган ҳар иккала жамоа футболчилари навбатма-навбат ҳужум уюштира бошлади. Иккинчи таймнинг 10-дақиқаси ортда қолаётганида Аслиддин Соипов дарвозабоннинг хатосини гол билан якунлаб, “Цементчи”нинг ғалабасини мустаҳкамлашга эришди.

Учрашувда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа Фарғона ҳоким кубоги турнирида қувасойликлар учинчи ўринни эгаллади.

Баҳс якунига етгач Фарғона футбол федерация вице-президенти Салимжон Зокиров “Цементчи” жамоасини диплом билан тақдирлади.
 
Фарғона ҳоким кубоги. 3-ўрин учун
05.02.2015
“Ёзёвон-лочинлари” – “Цементчи” 1:3
Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони.
Ҳакамлар
: Санжар Раҳмонов, Даврон Маматов, Даврон Қурчиев, Жавоҳир Ҳакимов.
Голлар: Зоҳид Исмоилов, 36. Шариф Мирзаев, 41. Рустам Абдуҳамидов, 43. Аслиддин Соипов, 55.
“Ёзёвон-лочинлари”: Шуҳрат Сотволдиев, Улуғбек Олимов, Ёқубжон Эргашев, Жаҳонгир Юсуфжонов, Аброр Исмоилов, Зоҳид Исмоилов, Владислав Норов, Боймирза Абдуллаев, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Жўрабек Собиров, Баҳром Юсупов.
Захира: Дониёр Минавваров, Анвар Умурзоқов, Амирхон Дилмуродов, Умид Ҳошимов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Анвар Абдураҳмонов, Қобил Эргашев.
“Цементчи”: Шерзод Абдураимов, Аслиддин Соипов, Акмали Раҳимзода, Дилшод Эминов, Ислом Ҳошимов, Умид Боқиев, Умид Матмусаев, Шердор Турсунов, Элёр Мамасолиев, Рустам Абдуҳамидов, Шариф Мирзаев.
Захира: Баҳодир Йигиталиев, Жўрабек Ёқубов, Маъмур Қосимов, Элёр Акбаров, Хожимурод Насриддинов, Улуғбек Исмоилжонов, Азизхон Ибрагимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика