"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1

Narzulla Saydullayev
6 апр 2020, 18:29
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.  

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Навбаҳор" – "Қизилқум"

"Ўйин" соат 18:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!       

1-савол: 1996 йил Осиё Кубогида Саудия Арабистони бош мураббийи ким бўлган? Жавоб: Нелу Вингада (JS "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: 2000 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистоннинг энг биринчи голини ким урган? Жавоб: Миржалол Қосимов  (Real Uzb  "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: 2004 йилги Осиё Кубогида энг кўп гол урган икки футболчи кимлар? Жавоб: Аъло Хубайл ва Али Карими (царь справедливости  "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: 2007 йилги Осиё Кубогида дебютант бўлган ягона жамоа қайси? Жавоб: Австралия (JS "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади.  "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia