ФАКТ. "Пахтакор" ўз тарихида илк бор мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади

Iskandarov Abdulaziz
10 мар 2023, 21:01
Бугун Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

Дастлабки турда "Олимпик"дан мағлубиятни қабул қилиб олган "Пахтакор" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди. "Шерлар" мавсумдаги иккинчи учрашувларида ҳам рақибга уч очко совға қилишга мажбур бўлди. 

Шу тариқа, "Пахтакор" ўз тарихида биринчи маротаба чемпионатни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади. Маълумот учун, жамоа кейинги ўйинни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia