

Сўнгги бор Ўзбекистон 2017 йилнинг 6 июнь санасида ғалабага эришган. Ўшанда Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Шундан кейин ўтказилган 9та учрашувнинг ҳеч бирида Ўзбекистон рақиблардан устун кела олмаган. Мана шу ўйинларда иккитагина гол урдик ва уларнинг ҳар иккаласи пенальтидан урилди.
Ўзбекистон терма жамоасининг охирги 9та ўйини (Қирғизистон билан ёпиқ ўтган назорат учрашуви ҳисобга олинмаган)
Эрон - Ўзбекистон 2:0
Хитой - Ўзбекистон 1:0
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0
БАА - Ўзбекистон 1:0
Сенегал - Ўзбекистон 1:1
Марокаш - Ўзбекистон 2:0
Эрон - Ўзбекистон 1:0
Уругвай - Ўзбекистон 3:0
Ўзбекистон - Сурия 1:1
Ўзбекистон - Эрон ?:?



