Факт: Элдорнинг трансфер нархи Сингапурнинг тўлиқ таркибидан 3 баробар қимматроқ

7 июн 2021, 13:54
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сингапур терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Одатимизга кўра, муҳим ўйинлар олдидан жамоалар таркибидаги энг қиммат футболчилар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. 

Бугунги рақибларимиз сафидаги энг қиммат ўйинчи 23 ёшли Ирфон Фанди ҳисобланадаи. "Transfermarkt" портали марказий ҳимоячининг трансфер қийматини 250 минг еврога баҳолаган.

Ўзбекистон терма жамоасининг энг қимматбаҳо вакили "Женоа" форварди Элдор Шомуродов эканини биласиз. Эътиборли жиҳати шундаки, 25 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати (7 млн евро) Сингапур термасининг бутун таркибидан (2,3 млн евро) 3 марта қимматроқ.

Сайтимиз ходимларидан МТЖ 11талик тахмин. Топганга Холиқов ош ваъда қилди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›