Фабрегас: "Моуриньо 10 дақиқа ичида мени "Челси"га ўтишга кўндирди"

Aslanov Jasurbek
9 янв 2015, 18:20
"Арсенал" ва "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегаснинг таъкидлашича, у "Челси"га ўтганидан афсусда эмас.

"Бир неча ой олдин ўзимни "Челси"да тасаввур қила олмасдим. Аммо футболда келажак ҳақида гапириб бўлмайди. Бу қарорга келиш қийин бўлмади, ўша пайтда ўзим ҳақимда ўйладим. Моуриньо билан суҳбатлашдим ва у мени 10 дақиқа ичида "Челси"га ўтишга кўндирди. У мени жамоада жуда яхши қабул қилди ва унга ишончи учун раҳмат айтмоқчиман" - дейди Фабрегас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›