Фабрегас: "Месси "Монако"га ўтишига умид қиламан"

Alisher
26 сен 2020, 14:54
"Монако"да ўйнаётган испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Лионелнинг "Монако"га ўтишига умид қиламан. Месси - ақлбовар қилмас футболчи, у билан шартнома имзолаш осон бўлмайди.

Лионель агар хоҳласа фаолиятининг сўнггига қадар "Барселона"да қолишга лойиқ", - дейди Фабрегас.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal