Фабрегас мавсум сўнгида фаолиятини якунлаши мумкин

Alisher
25 апр 2022, 14:28
"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас жорий мавсум сўнгида профессионал фаолиятини якунлаши мумкин.

Фабрегас "Монако" ўринбосарлари сафида олган жароҳати сабаб жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Ўйинчининг "Монако" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, клуб раҳбарияти 34 ёшли испан билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Футболчининг ўзи фаолиятини якунламоқчи.

Фабрегас жорий мавсум "Монако" таркибида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: GFFN