UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Фабрегас: “Ҳаётимдаги энг ёмон йил. Бундай якунлашни истамайман” Янгиликлар

Фабрегас: “Ҳаётимдаги энг ёмон йил. Бундай якунлашни истамайман”

“Монако” аъзоси Сеск Фабрегас ёзда жамоадан кетишини айтди.

35 ёшли ярим ҳимоячи жароҳати туфайли 2021/22 йилги мавсум беш учрашувда майдонга тушди.

“Мен ва “Монако” ўртасида бари ўз ниҳоясига етди албатта. Шартномам июнда якунланади ва ҳаммасини бошидан бошламоқчиман. Янги чақирувларга муҳтожман.

Нафақат фаолиятим, балки ҳаётимдаги энг ёмон йил бўлди, чунки футболда бахтсиз бўлсам, ҳаётда ҳам шундай бўламан. Бу йил жуда кўп азоб чекдим ва менга руҳий томондан қийин бўлди. Бу йил шу қадар ёмон ўтдики, мен бундай якунлай олмайман. Ўйнашда давом этмоқчиман”, дейди испаниялик.

35 ёшли хавбек 2019 йилдан бери “Монако” шарафини ҳимоя қилиб келади. У жамоа либосида умумий 68 ўйинда қатнашиб, 4+9 натижага эришган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика