

Сеск Фабрегас Азар Лондон клубини янги даражага олиб чиқди деб ҳисобламоқда.
"Ҳозир "Челси" Азар хоҳлаётганини беришга имконияти етмайди, деб ҳисоблайман. Бу клубда Эден барча совринлар ёки "Олтин тўп"ни юта олмайди. У менга бу ҳақда ўйламаётганини айтганди. Лекин, юрагининг тубида бу ҳақиқат эканлигини билади. Азарнинг орзуси - ЕЧЛ ғолиби бўлиш.
Ўйлашимча, у "Челси"да ҳозир ўз имконияти даражасида энг чўққига чиқиб бўлган ва бу салоҳияти билан "Реал"да янада очилади", - дея Marca нашри Фабрегаснинг сўзларини келтиради.




