UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  5 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0 13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  25 13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  3 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  7 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  13 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  27 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  12 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  10 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  16 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3

Фабио Полетто: “Бутун дунёда футзал ривожланиб бормоқда” Янгиликлар

Фабио Полетто: “Бутун дунёда футзал ривожланиб бормоқда”

Колумбияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Озарбайжон терма жамоаси “Ғ” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. “Плей-офф” босқичида Озарбайжон терма жамоаси Таиландга қарши баҳс олиб боради. ушбу учрашувдан олдин биз ижтимоий тармоқ орқали Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Фабио Полетто билан боғланиб ундан интервью олдик.

“Гуруҳ босқичи биз учун жуда ҳам қийин кечди. Рақиблар ҳам анча кучли эди. Лекин, биз ўз ўйинимизни намойиш этдик ва чиройли футзал кўрсатдик. Энди, бор эътиборимизни кейинги босқичдаги ўйинга қаратамиз. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда биз фақат ғалабани ўйлаб майдонга тушдик, чунки рақибимиз Эрон терма жамоаси эди. Ҳисобда дуранг натижа қайд этган бўлсакда, ўйин давомида устунлик биз тарафда бўлди. Ушбу натижа бизни гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашимизни таминлади. “Плей-офф”даги рақибимиз жуда ҳам кучли терма жамоалардан бири. Улар гуруҳ босқичида ҳам яхши натижани қайд этди. Бизни олдинда жиддий баҳс кутмоқда деб ўйлайман. Лекин бизнинг терма жамоа бор эътиборини ижобий натижа қайд этишга қаратган. Жуда ҳам ажойиб турнир бўлиб ўтмоқда. Мундиалдаги барча терма жамоалар яхши ўйин кўрсатяпти. Бутун дунёда футзал ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда”, - дейди Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Фабио Полетто.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика