Фабио Капелло: “Хозир дунёнинг энг кучли футболчиси Месси”

Omonjon To`xtamirzayev
18 окт 2013, 16:08
Россия термаси бош мураббийи Фабио Капелло дунёнинг энг кучли футболчиси хақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Техник жихатдан энг иқтидорли футболчи ким? Роналдо. Бразилиялик, асло Криштиану эмас. Марко ван Бастеннинг техникаси ҳам жуда юқори даражада эди, лекин Роналдо юқори спорт формасида бўлганида, айнан у энг кучлиси эди.

Дунёнинг энг кучли футболчиси хақида гапирар эканмиз, футбол тарихини уч даврга бўлишимиз керак. 1970-1975 йиллар оралиғида энг зўри Пеле эди, кейин бу ном Диего Марадонага ўтди. Хозирги кунда энг кучлиси – Лионель Месси”, - дейди Капелло.

Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›