Фабиньо: "Челси" хато қилди"

Tolibjon Qosimov
12 сен 2018
"Ливерпуль" футболчиси Фабиньо "Челси" Темуа Бакайокони "Милан"га ижарага бериб хато қилди деб ҳисобламоқда.

Унинг сўзларига кўра, Бакайоко ҳали ўз даражасини кўрсатади.

"Ўтган мавсум "Челси"нинг бир нечта ўйинларини кузатдим, у яхши ҳаракат қилганди. Албатта, клубда биринчи мавсум ҳамиша қийин ўтади. Лекин, унинг кетишини кутмаган эдим. Энди "Милан"да ажойиб ўйинчи бор. Аминман, у "Монако"да кўрсатган ўйинини намойиш этади. "Челси" катта хатога йўл қўйди. Балки у Англияга қайтар ва ҳаммага нимага қодирлигини кўрсатар", - деди Фабиньо.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports